English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистон ва БАА энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
10:49 / 2022-07-14

Туркманистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи сиёсат идораси раҳбари Рашид Мередов Бирлашган Араб Амирлиги (БАА) энергетика ва инфратузилмалар вазири Сухайл ал-Мазруи билан энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди, деб маълум қилди Туркманистон ташқи сиёсат муасасаси.

Хабарда БАА энергетика вазири амалий ташриф билан Ашхободга келгани айтилмоқда.  

"Мередов ва  Сухайл ал Мазруи энергетика, саноат, юқори технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлашди. Шунингдек, суҳбат чоғида Туркманистон билан БАА ўртасида яшил энергетикадан самарали фойдаланиш ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболли экани таъкидланди", - дейилади хабарда. 

Вазирлар “яшил иқтисодиёт” долзарб эканини қайд этар экан, ушбу соҳага инновацион технологияларни жалб қилиш  масаласида ҳам фикр алмашган. 

Туркманистон табиий газ захираси бўйича Россия, Эрон ва Қатар билан бир қаторда  дунёнинг биринчи тўртлигига киради.