English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркияда юк кемаси чўкиб кетди
13:33 / 2023-11-20

Туркиянинг Зонгулдак вилоятида содир бўлган бўрондан сўнг “Kafkametler” юк кемаси чўкиб кетди. Айни пайт 12 нафар экипаж аъзоси қидирилмоқда, дея маълум қилди ички ишлар вазири Aли Эрлиқоя.

Якшанба куни эрталаб Туркия байроғи остидаги кемадан сигнал келиб, капитан Эрегли порти томон сузиб кетаётганини айтди. Расмий маълумотга кўра, саҳнида 12 киши бўлган, 1542 тонна ферросиликон олиб кетаётган кема Россиянинг Темрюк портидан Измир вилоятидаги Aлиоға портига йўл олган эди.

– Кема тўлқинга урилгандан кейин чўкиб кетган, – деди вазир брифингда. – 12 нафар экипаж аъзоси – Туркия фуқаролари билан ҳали алоқа ўрнатилмади.