English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизими тўлиқ янгиланади
17:50 / 2023-02-08

Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди:

– саноат  зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;  

– ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш; 

– Юқори Чирчиқ туманида 500 мегаваттли йирик қуёш электр станциясини қуриш;  

– Пойтахтдаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;  

– 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;  

– 300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини  янгилаб, йўқотишларни 5  фоизга камайтириш.  

Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.  

ЎзА