Тошкентда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши туфайли махсус автобуслар ташкил этилади
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида жорий йил 2 май куни Рамазон Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.
Унга кўра пойтахтнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон Ҳайит намози ўқилиши белгиланган бўлиб, мазкур масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларни олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайит байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.
Мазкур автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар қуйидаги кўчалар орқали ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.
ЎзА