Тошкент туманида тўхтатилган автоуловдан гиёҳванд модда топилди

Жорий йил 10 август куни соат 17:00 ларда Тошкент туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Р.Маткаримов томонидан текшириш мақсадида “Спарк” русумли транспорт воситасини тўхтатиб текширилди.
Шу пайт ушбу автоуловнинг йўловчилари ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотади. Шундан сўнг, автоулов ва ундаги йўловчилар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, йўловчи 1989 йилда туғилган Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи Қ.С. олдидан 1 дона салафан пакет бўлагига ўралган, думалоқ шаклдаги, қора рангли, сақичсимон, ўткир ҳидли, “Гашиш” гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланади.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, С. ушбу гиёҳванд модда ўзининг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи, "Спарк" автоуловида йўловчи бўлган Ангрен шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган М.М. га тегишли эканлигини маълум қилган.
Олинган ашёвий далиллар ва фуқаролар Тошкент тумани ИИБга топширилди.
А.Мусаев, ЎзА