“Тўмарис кубоги” кимга насиб этади?

Самарқанд шаҳридаги "Сортепа" спорт мажмуасида камондан отиш бўйича аёллар ўртасида "Тўмарис кубоги" иккинчи халқаро турнири бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган мусобақада юртимиз вакиллари билан бирга Ҳиндистон, Бангладеш, Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган мерганлар иштирок этмоқда.
[gallery-9025]
Халқаро мусобақа 7 октябрь куни якунланади.
ЎзА