English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт олийгоҳлари талабаларига таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш имконияти яратилади
12:09 / 2022-03-18

Шавкат Мирзиёев очиқ мулоқот давомида таъкидлашича, тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5–6 курсларида ўқиётган талабаларга, йўлланма асосида, бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади.

Бу орқали ҳар йили 7 мингга яқин талаба муносиб иш ҳақи олиб, таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш имконига эга бўлади. Амалиёт даврида йўналишини ўзгартиришга қарор қилган талабаларга ўқишни бошқа турдош мутахассисликлар бўйича давом эттиришга рухсат берилади.  

Тиббиёт олийгоҳларига давлат грантлари асосида қабул квоталари, ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, мақсадли ошириб борилади. Фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантлари 4 бараварга оширилади.

11 та тиббиёт олийгоҳида олти ойлик ихтисослашган курслар ташкил этилиб, ҳар йили 500 нафардан оилавий шифокорни ҳудудлардаги энг зарур тор соҳа мутахассислиги бўйича мақсадли ўқитиш дастури амалга оширилади. 

 

Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА