Тез тиббий ёрдамда “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда. Қайд этилишича, 2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.
Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб эса ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади.
Натижада, келгуси уч йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади. Бу мақсадлар учун 65 миллион доллар жалб қилинади.
ЎзА