ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ташкил этилган “Болалар фольклори” танловининг мамлакат босқичи илк маротаба Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ўтказилди.
Танловда “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзолари “Этнографик фольклор йўналишидаги ашула ва рақслар”, “Мақом ва бахшичилик”, “Халқ лапарлари” йўналишлари бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
Тадбир доирасида тўгарак аъзоларининг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди. Якуний натижаларга кўра, Бухоро ва Хоразм вилояти жамоалари биринчи, Навоий вилояти ёшлари иккинчи ҳамда Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари жамоалари учинчи ўринга сазовор бўлди.
[gallery-17657]
Танлов ғолиб ва совриндорлари ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА