English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ташаббусли бюджет" муаммоларни ҳал этмоқда
10:09 / 2023-09-18

Фуқаролар фаоллигининг ёрқин намунаси бўлган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми учун Фарғона шаҳар фуқаролари томонидан 210 та таклиф киритилган эди.

Якунда энг кўп овоз тўплаган дастлабки 7 та таклиф ғолиб бўлди.

Қувонарлиси, жорий мавсумда шаҳардаги жами 320 минг аҳолининг 64 фоиз, яъни 205 минг нафари овоз бериш жараёнларида иштирок этиб, ўзларини қийнаётган масалаларни ҳал қилиш учун тегишли маблағни талаб қилиш имкониятидан фойдаланди.

[gallery-13608]

Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази “Ташаббусли бюджет” нинг овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиши натижасида 6885 нафар овоз тўплади ҳамда муассасага 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ аҳолига кўрсатилаётган ихтисослашган тиббий ёрдам хизматини янада яхшилаш мақсадида тиббиёт марказининг 4 қаватли поликлиника биносини капитал таъмирлаш учун мақсадли сарфланади.

Ғолиблар қаторида Фарғона шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби, Республика ихтисослаштирилган урология илмий амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий амалий тиббиёт маркази вилоят бўлимлари, шаҳар болалар шифохонаси, “Ёшлар сайилгоҳ кўчаси” ва “Ёшлар ижод боғи”, 2-оилавий поликлиника жамоасининг ҳам қувончи чексиз.

ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар