English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ташаббусли бюджет»: молия бўлими ходимлари бир неча йўналишлар бўйича тақдирланишди (+видео)
21:35 / 2022-12-28

28 декабрь куни Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан ўтказилган тадбирда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасини кенг жамоатчиликка етказиш ва уни ўтказишда фаоллик кўрсатган молия ходимлари тақдирланди.

Маросимда Молия вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар молия бўлими вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида молия бўлими ходимларини қўллаб-қувватлаш ҳамда шахсий жавобгарликни кучайтириш мақсадида, йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва тизимда учраган айрим камчиликлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов овоз бериш жараёнлари доирасида учраган камчилик ва техник муаммолар келгусида такрорланмаслиги бўйича барча зарурий чоралар кўрилишини таъкидлади.

Қайд этилишича, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумида жамоатчиликдан жами 61 630 та таклифлар келиб тушган бўлиб, шундан 37 670 таси овоз бериш босқичида катнашган.

Ҳал қилувчи босқичида таклифларга аҳоли томонидан 7 824 637 та овозлар берилган ҳамда якуний натижалари бўйича 1 782 та таклиф ғолиб деб топилган.  

Молия вазирлигига кўра, ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилда «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 трлн сўмга етказилишини маълум қилган эди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZLAIs8oD9GU" title="«Ташаббусли бюджет»: молия бўлими ходимлари бир неча йўналишлар бўйича тақдирланишди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

ЎзА