English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Такрорий экинлар – барака манбаи
09:50 / 2022-10-03

Фоторепортаж

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Бахтиёр Неъматжон Шавкатжон” фермер хўжалиги экин майдони 255 гектар бўлиб, бу йил  120 гектарида пахта, 120 гектарида ғалла етиштирилди. 

[gallery-9008]

-Экин майдони бир қисмига томчилаб суғориш технологиясини  ўрнатганмиз, - дейди фермер хўжалиги раҳбари  Бахтиёр Тожибоев. – Ғалладан бўшаган майдонда мош, ловия сингари такрорий экинлар экиб, мўл ҳосил олишни кўзлаб турибмиз. Шу билан бирга 78 гектар майдонда маккажўхори етиштиряпмиз. Ҳар гектар майдондан 50 тоннадан маккажўхори йиғиштириб олиш ҳаракатидамиз. Даромад ҳам шунга яраша бўлади, албатта.

Бундан ташқари ушбу хўжаликда асаларичилик  йўлга қўйилган. Бу ерда 30 киши доимий иш билан таъминланган бўлиб, йиғим-терим палласида юз нафаргача мавсумий ишчилар жалб қилинади.


Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА