English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувни тежайдиган технологиялар учун 10 фоизли кредитлар ажратилади
10:47 / 2023-09-12

Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, шу жумладан, уни ҳар йили янгилаш ва сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг, кейинчалик эса босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.  

Атмосферага зарарли ташланмалар ҳажмини камайтириш мақсадида халқаро “карбон маркет” тизими доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан барпо этиладиган яшил майдонларни ташкил қилиш харажатларини қисман жалб қилинган грант маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда, барпо этилган яшил майдонлар (яйловларни озуқабоп экинлар билан, қишлоқ хўжалиги ерларини дарахтлар билан қоплаш) бўйича компенсациялар иссиқхона газларини зарарсизлантириш даражасига мутаносиб равишда ажратилади.  

Бу каби вазифалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида ўз аксини топган.    

 

ЎзА  

М.Комилова