
Сув танқислиги ва кучли қурғоқчилик мавзусига бу йилгидек эътибор қаратилмаган.
Бир йилдан ортиқ вақтдан бери Марокаш Қироллиги ўз тарихидаги энг даҳшатли қурғоқчилик ва қаттиқ сув танқислигини бошдан кечирмоқда, деб хабар беради “АЗЕРТАЖ”.
Марокаш глобал исишдан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири бўлиб, қишлоқ хўжалиги, денгиз балиқчилиги, қишлоқ тараққиёти, сув ресурслари ва ўрмонлар вазирлиги маълумотларига кўра, тўғонларни тўлдириш 2021 йилдаги 35,7 фоизга нисбатан 24,8 фоизга етган. Ёмғирнинг камлиги туфайли мамлакатдаги кўплаб тўғонлар вайрон бўлмоқда.
Қишлоқ хўжалиги, денгиз балиқчилик, қишлоқ тараққиёти, сув ресурслари ва ўрмонлар вазири Муҳаммад Содиқийнинг сўзларига кўра, сув инқирози бевосита қишлоқ хўжалиги ривожланиши, қиролликнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ.
Марокашда фойдали қишлоқ хўжалигининг 18 фоиздан камроғини ташкил этувчи суғориладиган деҳқончилик қишлоқ хўжалиги экспортининг 75 фоизини ташкил қилади ва қишлоқ аҳолисининг 40 фоизигача бандлигини таъминлайди.
Ҳозирги қишлоқ хўжалиги кампанияси жуда оғир шароитда. Сабаби – қурғоқчилик ва сув ресурсларининг танқислиги, ёғингарчиликнинг камлиги. Мамлакат ҳукумати мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жамоавий ер ҳуқуқлари доирасида ёш фермерларга янги субсидиялар ажратмоқда.
ЎзА