ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги тантаналари давом этаётган бир пайтда Сурхондарё вилоятидаги Қумқўрғон ва Термиз туманларида янги Маънавият ва маърифат масканлари фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар ушбу масканлар, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос ижодий ва тафаккур марказларига айланиши, истиқболли лойиҳалар амалга ошириладиган, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг севимли гўшасига айланиши муқаррарлигини таъкидладилар. Айни масканларда туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси учун хизмат хоналари, кутубхона, мажлислар зали мавжуд бўлиб, замонавий қулайликлар яратилган.
[gallery-13434]
- Айтиш керакки, бу каби шароитлар ҳудудларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини янада яхшилашда, аҳоли вакиллари, хусусан, ёшлар ўртасида, миллий ғурур, миллий дахлдорлик туйғусини янада кучайтиришда ва маънавий-маърифий ишлар тизимини доимий мувофиқлаштиришда муҳим ўрин тутади, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Н. Раҳматуллаева.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА