English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллектнинг жамият ва сиёсатни ўзгартириш қобилияти хавотир уйғотмоқда
12:16 / 2023-12-01

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк рақамли технология ва генератив сунъий интеллектнинг (СИ) жамиятни ўзгартириш ва глобал сиёсатга таъсир ўтказиш қобилиятидан ташвиш билдирди.

У Генератив сунъий интеллект ва инсон ҳуқуқлари бўйича саммитда шундай  баёнот берди:

– Рақамли технологияларнинг жамиятни ўзгартириш ва глобал сиёсатга таъсир қилиш кучи тобора кучли хавотир уйғотмоқда. Айниқса, 2024 йил турли мамлакатларда тўрт миллиард киши иштирокида режалаштирилган 70 га яқин сайлов жараёнида “рақамли ёлғон” ва “дезинформация кампаниялари” муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Демак, дезинформация ва манипуляцияга қарши курашиш учун барқарор кўмакни сақлаб қолиш зарур.

Тюркнинг фикрича, генератив СИ бир томондан инсон турмуш тарзида инқилоб ясаши ва дунёдаги энг мураккаб муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Афсуски, бошқа томондан инсон ҳуқуқи ва қадр-қимматига путур етказадиган хавфни оширади. Бундай технология пайдо бўлиши инсоният тарихидаги бурилиш нуқтасидир.

– Шунинг учун ҳукуматлар ва корпорацияларнинг хавфни бошқариш бўйича самарали тизим яратишга қаратилган мувофиқ саъй-ҳаракати ёрдамида сунъий интеллект технологияларининг бутун ҳаётий циклида инсон ҳуқуқини таъминлаш жуда муҳим, – дея қўшимча қилди БМТ Олий комиссари.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам инсониятни одам автономияси ва жамоат саломатлигини ҳимоя қилиш учун “ChatGPT” сингари сунъий интеллектдан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақирган.

Халқаро электр алоқаси иттифоқи Бош котиби Дорин Богдан-Мартин ҳам июль ойида сунъий интеллект соҳасидаги назоратсиз тараққиёт дунёни ижтимоий бузилиш, геосиёсий беқарорлик ва иқтисодий тенгсизликка олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.