ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун Сирдарё вилоятида мавжуд 326 та давлат ва нодавлат умумтаълим муассасаларида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ташкил этилган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги тантанали тадбирда иштирок этди.
[gallery-13430]
Вилоят раҳбари ўқитувчи ва ўқувчиларни, ота-оналарни Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 32 йиллик айёми ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан қутлади. Ўқувчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий-мусиқий дастур намойиш этилди. Вилоят ҳокими 1-синфга қабул қилинган жажжи болажонларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғалари”ни топширди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА