English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синтетик дори воситалари билан савдо қилган шахс ушланди
18:42 / 2023-03-03

Гиёҳвандлик воситаларини турли йўллар билан муомалага киритилиши ва шу каби жиноятлар билан боғлиқ ҳолатларни фош этиш, олдини олиш борасида Тошкент вилояти ички ишлар Бош бошқармаси томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Чирчиқ шаҳрида ИИО пост-патрул хизмати ходими ва профилактика инспектори томонидан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбири давомида 2000 йилда туғилган фуқаро С.Б.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Хонадондан бир нечта кичик ўрамларда синтетик гиёҳвандлик воситаси, 3 та идишда рангли бўёқлар ва кичик ҳажмни ўлчовчи тарози ҳамда бошқа буюмлар, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.  

Суриштирувлар давомида аниқланишича, ушбу шахс синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб, шаҳардаги бино деворларига ушбу воситани электрон сотиб олиш мумкин бўлган сайтларнинг "граффит" манзилларни чизиб келган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.  

А.Мусаев,ЎзА