Шимолий Корея тўртта қанотли ракета учирди

Жанубий Корея ҳарбийлари чоршанба куни КХДРнинг тўртта қанотли ракета учирилганини қайд этди. Бу ҳақда Корея Республикаси Миллий мудофаа вазири Ли Чжон Соп маълум қилди.
Аввалроқ Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР шарқидаги Хамхин шаҳри ҳудудидан бир неча қанотли ракеталар учирилгани ҳақида хабар берган эди.
“Бизнинг маълумотларимизга кўра, тўртта ракета учирилди. Биз дастлабки тахминни ўтказдик. Корея Республикаси ва АҚШ бу маълумотларни янада синчиклаб текширмоқда”, дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирди “Yonhap” агентлиги.
Ли Чжон Сопга, шунингдек, КХДР ўзининг ядро каллагини кичрайтиришни якунладими ва Халқ Республикаси уни тактик қуролларга ўрнатишга тайёрми, деган савол ҳам берилди.
Жанубий Корея вазирининг сўзларига кўра, Шимолий кореялик муҳандислар бу борада сезиларли ютуқларга эришган.
ЎзА