English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Чемпионлик йўлидаги бугунги рақибимиз Ҳиндистон
09:19 / 2022-11-24

Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионати ўзининг энг юқори чўққисига яқинлашмоқда.

Ортда қолган баҳслар натижасига кўра Хитой, Испания, Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳал қилувчи босқичга етиб келишди.  

Кеча ўтказилган 1/4 финал баҳсларида ҳамюртларимиз украиналик шахматчилар билан куч синашди.  

Ҳамюртларимиз дастлабки партияда Украинани 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Жавоҳир Синдоров Кирил Шевченкодан устунликка эришган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов Игор Коваленкони мағлуб этди. Айнан ушбу ғалабалар жамоамизга муҳим очколарни тақдим этди. Иккинчи партияда ҳам шахматчиларимиз украиналикларга имконият қолдирмади ва 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/2 финал босқичига йўл олди.  

Худди шунингдек, АҚШ вакилларини умумий ҳисобда доғда қолдирган Франция, Озарбайжондан икки партия ҳолатида 3:1 ҳисобида олдинга чиққан Испания, Польша вакилларини 3:1 кўринишида енгган хитойлик шахматчилар 1/2 финал баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

Бугун, 24 ноябрь куни ярим финалга йўл олган жамоалар финал учун кураш олиб боради. Унда Хитой Испания билан баҳслашса, Ўзбекистон шахматчилари Ҳиндистон жамоасига қарши дона суради.  

Шу ўринда айтиш жоиз, мамлакатимиз шахматчилари жамоалар ўртасидаги мазкур жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги 4-тур учрашувида Ҳиндистон терма жамоасини 3,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этган эди.  

Эртага, 25 ноябрь куни ҳар икки ярим финал ғолиблари чемпионлик учун, мағлуб бўлган жамоалар эса 3-ўрин учун баҳслашади.  

 

Тўлқин Рўзиев,  

ЎзА