Сервер Жепаров ҳамда Ким Бо Ёнг ёш футболчиларга маҳорат дарсларини ўтди

ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги футбол ассоциацияси стадионида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан икки мамлакат таниқли футболчиларининг ёш футболчиларга маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
[gallery-6906]
Маҳорат дарсларини таниқли футболчилар Сервер Жепаров ҳамда Ким Бо Ёнг олиб борди.
Тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА