English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сектор раҳбарлари овоз берди
10:58 / 2019-12-22

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари ҳам сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз берди.


Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари ҳам сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз берди.

Вилоят ҳокими Қ.Турсунов Кармана туманидаги 21-умумтаълим мактабида жойлашган 62-сайлов участкасидан овоз берди. 

хоким (1).JPG

Шунингдек, вилоят 2-сектори раҳбари, вилоят прокурори Ш.Аминов ва 4-сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Насимов ҳам Кармана туманидаги 14-умумтаълим мактабида ташкил этилган 58-сайлов участкасида ўз конституциявий бурчидан фойдаланиб, сайловда иштирок этди.

прокурор (1).JPG

Дарҳақиқат, жорий йилги сайловларда вилоятда Олий Мажлисга 5 та, вилоят кенгашига 60 та, туман ва шаҳар маҳаллий кенгашларига 285 та сайлов округлари ташкил этилиб, сайловчиларга 439 та участкалар хизмат кўрсатмоқда. Вилоятда 599 минг 263 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, шундан 5 минг 178 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берган.

Солик 2.JPG