English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик олима Низомий медали билан тақдирланди
15:07 / 2023-06-10

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган турк дунёси адабиёт ва китоб форумида Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори, таниқли адабиётшунос олима Дилором Салоҳий Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ томонидан таъсис этилган Низомий медали билан тақдирланди.

–  Туркий миллатларни бирлаштириб турган буюк мутафаккирларимиз Алишер Навоий, Низомий Ганжавий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда Мақсуд Шайхзода каби аждодларимиз давомчиси бўлганимиз сабабли туркий миллатлар ўртасида адабиёт соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишимиз лозим, – деди олими мукофотни қабул қилиб олар экан.

Форум давомида Дилором Салоҳийнинг илмий-ижодий қарашлари жамланган “Шайх Низомий маърифати” номли китоби тақдимоти ҳам ўтказилди ва у тадбир қатнашчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА