English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик болалар учун Президент совғалари етиб келди
14:52 / 2022-12-21

Янги йил байрамида "Президент арчаси" тадбирлари ўтказилиши ва боқувчисини йўқотган, чин етим болаларга давлат раҳбари томонидан совғалар бериш анъанаси мавжуд.

Бу йилги тадбирлар 29-30 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Байрам совғалари эса айни пайтда жойларга етказилмоқда. Бугун Самарқанд халқаро аэропортига Президент совғалари ортилган самолёт келиб қўнди. Бу галги байрамда вилоятдаги 779 нафар 3-15 ёшли оилавий болалар уйлари, SOS болалар маҳалласи тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган чин етим болалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фарзандларига Президент совғаси берилади.  

“Президент совғаси” таркибига давлатимиз раҳбарининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.  

 

Ғ. Ҳасанов,  

А. Исроилов (сурат), ЎзА