English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ўтган йил қидирувдаги 591 қарздор топилган
12:01 / 2023-01-31

Кўп ҳолларда алиментдан ёки банк кредити, бирор бир ташкилот билан иқтисодий муносабатдан қарздор бўлиб қолган шахслар суд қарори бўлса-да қарзни ёки жаримани тўлашни пайсалга солади, бундан қочиб қутулмоқчи бўлади.

Аммо мавжуд қонунчилик ва тартиб-қоидага кўра, бундай шахсларнинг ўйлаганлари хом хаёл. Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи тегишли органлар билан ҳамкорликда 2022 йилда 671 нафар қарздорга нисбатан қидирув тадбирлари олиб борилган. Мазкур тадбирлари натижасида 591 нафар қидирувдаги қарздор шахслар топилган. Яна 80 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.  

– Бундан ташқари, ўтган йил мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 120 та автотранспорт воситасига нисбатан олиб борилган қидирув тадбирлари туфайли 110 та транспорт топилди, қолгани бўйича қидирув тадбирлари давом этмоқда, – дейди МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси катта инспектори Илҳом Маллаев.  

 

Ғ.ҲАСАНОВ,  

ЎзА