English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда чавандозлар мактаби очилди
19:42 / 2022-12-28

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 августдаги “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан чавандозлар мактаби ташкил этилди.

– Ҳозирда мактабимизда 100 нафарга яқин ёшлар от спортининг “бешкураш”, “от юрттириш”, “поло”, “тўсиқлардан сакраш”, “улоқ-кўпкари” йўналишлари бўйича машғулотларда қатнашмоқда, – дейди Миллий гвардия вилоят бошқармаси қошидаги чавандозлар мактаби директори Ғайрат Жабборов. – Шунингдек, бўлинмаларда хизмат отларидан фойдаланган ҳолда маҳалла ёшлари ва мактаб ўқувчилари учун машғулотлар ўтказиш тизими йўлга қўйилган. Маълум қилинишича, мактабга 16 бош Қорабайир ва Ахалтекин зотли от олиб келинган.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА