English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарали меҳнат эътирофи
19:41 / 2023-03-22

Навоий вилояти ҳокимлигида маҳаллалар фаоллари, раислари, секторлар мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари иштирокида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан тантанали маросим ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, тизим ходимларини табриклаб. барча соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими кенг жорий этилгани, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бераётганлигини алоҳида қайд этди.

Президентимизнинг сана муносабати билан Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига йўллаган табригида таъкидланганидек, “Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган бу идоранинг нуфузини ошириш, уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги йилларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ишлар аввало бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёшлар, нуроний отахон ва онахонларимизга манзилли ёрдам кўрсатиш, фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар билан уйғун ҳолда олиб борилаётгани диққатга сазовордир”.

[gallery-11104]

Албатта, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, фуқаролар мурожаатлари билан самарали ишлаш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш, бир сўз билан айтганда, халқимизни бугунидан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш ва эртанги кунига ишончини янада мустаҳкамлаш давлатимиз томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг муҳим бўғинига айланди. Бунда ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз ўрни бор.

Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизда маҳалла фаоллари кўмагида юз минглаб ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминлангани, 9 минг 400 дан ортиқ маҳалланинг қарийб 3 мингтаси ёки 31 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани шундан далолат беради.

Айни пайтда вилоятда 330 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда турли миллат вакиллари тинч ва тотув яшамоқда.

Тадбирда “Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида” ги Президент фармонига асосан Кармана туманидаги “Дўрман” маҳалла фуқаролар йиғинининг маънавий-маърифий ишлар бўйича кенгаши фаоли Ойсара Ашировага “Дўстлик” ордени, Томди туманидаги “Қулимбет” оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси Алтинкул Шеримбетовага II даражали “Саломатлик” ордени, шунингдек, фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларининг бир гуруҳига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА