English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия – Украина: Ажратилган молия назоратда. Битим тўхтатилди...
12:06 / 2023-02-01

БМТ барча томонлар Украина атрофидаги зиддиятга барҳам бериш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархан Ҳақ баёнот берди.

“Қарама-қаршилик давом этаётгани бизни жуда катта ташвишга солмоқда. Биз мазкур инқирознинг тезроқ тугашини истаймиз”, деб қўшимча қилди у.  

ЕИ раҳбарлари Украина яқин йилларда Иттифоққа киради, деган сохта умидни бермаслиги керак. “Financial Times” нашрига кўра, Брюссель қатор Европа пойтахтларини шу ҳақда огоҳлантирди.  

Европанинг юқори мартабали дипломатлари нашрга билдиришларича, Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель ва унинг ҳамкасблари “Украинани тезроқ ЕИга киришини таъминлаш керак, деб Киевнинг кўнглини пуч ёнғоққа тўлдирмоқдалар”.

Нашрнинг хабарига кўра, 3 февраль куни ЕИ – Украина икки томонлама саммити бўлиб ўтади.

Франция Украинага "Ground Master 200” (GM200) радиолокация тизимини етказиб бериш бўйича тегишли битим имзоланади, деб маълум қилди Франция Мудофаа вазири Себастьен Лекорню ижтимоий тармоқлардаги ўз  саҳифасида.  

Қўшма Штатлар Россиянинг Украинада Американинг биолабораториялари фаолияти тўғрисидаги баёнотларини асоссиз, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгашидаги стратегик коммуникациялар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби айтиб ўтди.

«Ҳеч қандай қурол-аслаҳа, биологик қурол, лаборатория йўқ. АҚШ Украинада ёки Киев билан ҳамкорликда биологик қурол ишлаб чиқармаган», деди Кирби.

АҚШ Молия вазирлиги вакили Меган Аппернинг “Reuters” агентлигига айтишича, Қўшма Штатлар томонидан Украинага ажратилган молия маблағларининг белгиланган мақсадлардан ташқарида сарфланаётгани тўғрисида ҳеч қандай аломатлар йўқ.  

“Молия вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда Америка маблағларининг Украинада сарфланаётганини узатиб бормоқда”, деди Аппер.  

“СNN” телеканалига берган суҳбатида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Украинага гуманитар ёрдамлардан ташқари кўмак беришнинг бошқа вариантларини кўриб чиқмоқда, деб айтган.

“АҚШ илгари Исроилда қолдириб кетган 250 минг ўқ-дорининг маълум қисмини олиб, уни Украинага бериб юборди”, деди у.  

Бундан ташқари, Россия – Украина инқирозида воситачилик ролини бажаришга тайёр экани тўғрисида баёнот берди.  

Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис Япониянинг “Nikkei Asia” нашрига берган интервьюсида Украинага “Leopard 2” бермаслигини айтди.  

“Киевга етарли даражада ҳарбий кўмакни бердик, хусусан, зирҳли пиёда бронлаштирилган машиналарини етказиб бердик, аммо танк беролмаймиз, мудофаа салоҳиятимизга зиён келтирмаслигимиз керак”, деди Бош вазир. 

“The Daily Telegraph” газетасининг Бирлашган Қироллик Бош вазири вакилига таяниб хабар беришича, Буюк Британия 2023 йилда 40 мингга яқин украиналик ҳарбийларни ўқитиб беради. 

Украина ҳукуматининг Олий Рададаги вакили Тарас Мельничукнинг маълум қилишича, Россия билан икки томонлама ҳукуматлараро Ҳаво транспорти ва авиация техникаси ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ҳаракатдан тўхтатди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқларда хабар берди.

 

Аброр ХОН, ЎзА