Рақс санъатига берилаётган бугунги эътибор қай даражада?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон президентининг “Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби қошида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилган. Ушбу ўқув муассасасининг асосий мақсад ва вазифалари кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрлар, шу билан биргаликда, мазкур соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий педагог кадрларни тайёрлашдан иборат.
Мазкур академия қуриб битказилгач, уни кўргани Ўзбекистон президенти шахсан ташриф буюриб, келажакда бу бинода соҳанинг етук мутахассислари етишиб чиқишига катта ишонч билдирган эди. Хўш, шу борада академияда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
ЎзА мухбири Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори Шуҳрат Тўхтасимов билан суҳбатда бўлди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/e8vbZagL-Sw" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
М. Эшмирзаева, Д. Якубов