English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рақамли Самарқанд” пилот лойиҳаси: космик мониторинг ва натижа (+видео)
22:14 / 2023-09-20

Бугун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигида “Рақамли Самарқанд” пилот лойиҳаси якунларига бағишланган конференция ўтказилди.

Тадбирда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, “Airbus” компанияси мутахассислари ва мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланишича, мазкур пилот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги “Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 274-сонли қарори асосида “Ўзбеккосмос” агентлиги ва Франциянинг “ Airbus” компанияси билан ҳамкорликда “FASEP” дастури доирасида Франция ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.  

Лойиҳанинг асосий мақсади Самарқанд вилоятининг Жомбой, Пайариқ ва Оқдарё туманларидаги 2 минг 223 км майдонда қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ҳисоблаш ва уларнинг аниқ чегараларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги ерларини инвентаризация қилиш ҳамда пахта ва буғдой экилган майдонларни аниқлаш бўйича космик мониторинг тизимини жорий этишдир.

Лойиҳа 16 ой давом этиб, уч босқичда амалга оширилди. Юқорида қайд этилган ҳудудлар бўйича сунъий йўлдош тасвирлари олинди ва экилган экинлар рақамлаштирилиб, турлари бўйича таснифланди.

Учрашув якунида космик технологиялар соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/P6gFdrtFDj8?si=sHW2wX0rvCrrfZF8" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ў.Алимов, Б.Халилов (видео), ЎзА