English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон МСК мухолифат фаолини президент сайлови рўйхатига олишдан бош тортди
15:26 / 2022-09-29

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси журналист, мухолифат фаоли Инга Иманбаевани зарур ҳужжатларни тақдим этмагани учун президентликка номзодлар рўйхатига киритмади. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.

Баёнотда келтирилишича, “29 сентябрь куни фуқаро Инга Иманбаева Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига 2022 йил 20 ноябрда ўтказилиши белгиланган президентлик сайловида ўзини номзод қилиб кўрсатиш ҳақида ариза берди. Афсуски, у “Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида”ги конституциявий қонунга мувофиқ, президентликка номзодини кўрсатиш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган”.

Рўйхатдан ўтолмаган журналист, Қозоғистон Демократик партияси фаоли Инга Иманбаева ушбу партия асосчиси Жанбулат Мамайнинг рафиқасидир.


ЎзА