
Қозоғистон сиёсий тизимнинг янги шаклига ўтмоқда, конституциявий ислоҳот изчил ва аниқ амалга оширилади. Республиканинг амалдаги Президенти Қосим Жомарт-Тоқаевнинг бу баёноти унинг сайлов штаби ижтимоий тармоғида эълон қилинди.
Давлат раҳбари республика иқтисодиётида туб ўзгаришлар ҳақида гапириб, аввало у “фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилади”, деб айтди.
“Мана шу мақсадни амалга ошириш учун ҳамжиҳатлик керак”.
Етакчининг фикрича, мамлакатда бўлиб ўтган сайлов кампанияси адолатли ва очиқ ўтган.
“Ҳеч кимга ҳеч қандай чекловлар қўйилмади. Ҳар бир сайловчига танлаш эркинлиги берилди”.
Унинг баёнотига кўра, “Бу кампания, шубҳасиз, тарихимизда қолади. "Exit-poll" натижалари эълон қилинди. Албатта, сайловнинг расмий эълонини кутамиз. Шунга қарамай ҳозирданоқ шуни айтишим керакки, халқ менга ва барчамизга ўз ишончини энг муҳим ишончли тарзда изҳор этди. Халқ ишончи энг олий қадриятдир. Халқ ишончини оқлашимиз керак. Бугун, 21 ноябрдан бошлаб, барчамиз ишга киришишимиз керак”, деди у.
Президент, шунингдек, сайлов кампанияси ташкилотчиларига миннатдорлик билдирди.
Қозоғистоннинг биринчи давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев Тоқаевни муддатдан аввал ўтказилган президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади.
ЎзА