English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшма рейдлар давомида 1 миллиард сўмдан зиёд жарима ундирилди
18:50 / 2023-12-07

Мажбурий ижро бюроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХБ хизмати ўртасида қўшма кўрсатма тасдиқланиб, Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда патруль пост хизмати масканларида ҳамда ҳудудлар марказий кўчаларида рейд тадбирлари амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган жарималарни тўлиқ ундиришдир.

Ҳамкорликда амалга оширилган рейд тадбирлари давомида 2 минг 700 дан ортиқ ҳуқуқбузарлардан 1 млрд. сўмдан зиёд маъмурий жарима суммалари амалда ундирилди. 800 дан ортиқ жарима майдончасига киритилган автотранспорт воситаларининг 105 таси қидирувдаги автотранспорт воситаларидир. 

Мисол учун, Бюронинг Бўка тумани бўлими ходимлари томонидан тадбир давомида маъмурий жарималар билан боғлиқ 60 та ижро ҳужжати бўйича 34.7 млн. сўм қарздорлик амалда ундирилди. 

Ҳозирда вилоят бўйича рейд тадбирлари давом эттирилмоқда. 

ЎзА