English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонуншунослар Байденга импичмент қўллашни қувватлайди
15:16 / 2023-09-04

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор-Грин ишонч билан айтишича, Қўшма Штатлар Президенти Жо Байденга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш зарурлиги кўпчилик қонуншунослар томонидан қўллаб-қувватланади. Унинг айни мазмундаги баёнотини “madmaxworld” платформаси эълон қилган.

“Назаримда импичмент жараёнини бошлаш учун овоз беришга тайёр одамлар етарли”. Унинг фикрича, депутатлар ёзги таътилдан қайтгач, бу ишга киришишлари мумкин.

Айрим республикачилар Байден импичментини сентябрда бошлаш ҳақида гапирган бўлса-да, бу масалада якдил фикр шаклланмаган эди. Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти импичмент “Амалдаги Президент ва унинг оиласи коррупцияга алоқадорми ёки йўқ?” саволига жавоб топишнинг ягона усули, дея баёнот берган.

Май ойида Палатанинг назорат ва ҳисобот қўмитасидаги республикачилар Байден оиласи аъзолари ва унга яқин шахслар чет эллардан миллионлаб доллар олгани тўғрисида исботли ҳужжатлар борлигини маълум қилган.

ЎзА.