“Қизилкўз” балиқларини ноқонуний овлаган шахслар ушланди

Айдар - Арнасой кўллар тизимининг олтин кўприк ҳудудида ўтказилган рейд тадбирида фуқаролар М.Ф. ва И.С. ҳеч қандай рухсатномасиз балиқ овлаётганликлари аниқланган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тадбирда фош этилди.
Улардан минг донадан ортиқ “Қизилкўз” (Вобла) балиқлари, умумий узунлиги 1,7 минг метрдан зиёд 25 дона тўр ва бошқа тақиқланган ов қуроллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА