English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қийноқларнинг олдини олиш: халқаро ва Европа стандартлари ҳамда илғор тажриба
10:33 / 2023-04-27

Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида айнан шу мавзуда халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этди.

Тадбирда қийноқ ва шафқатсиз муомала қилиш ҳолатлари бўйича мурожаатларни текшириш, улар бўйича тергов ўтказиш, бу муаммони ҳал этиш билан боғлиқ жабҳаларда бошқа давлат идораларининг ўрни, айниқса прокурорлар ёки тергов органлари, судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи миллий муассасалар билан боғлиқ масалаларга илғор ечимлар топиш масалалари муҳокама қилинди.  

Конференцияда иштирок этган Ўзбекистон Бош прокуратураси бўлим бошлиғи Толибжон Умаров мамлакатимизда қийноқларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, бу борада қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.  

Ходимларнинг малакасини ошириш, қийноқ ва бошқа тазйиқлар ўтказилишининг олдини олиш борасидаги ислоҳотлар инсон ҳуқуқларини самарали рўёбга чиқарилишига хизмат қилаётгани қайд этилди.    

Конференцияда Европа Кенгашининг амалиётда фаолият юритаётган ҳуқуқшуносларга мўлжалланган онлайн курслари орқали миллий даражада инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди стандартлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш борасида ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА