English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги техникаларини баҳорги дала ишларига тайёрлаш юзасидан семинар бўлиб ўтди
12:14 / 2023-12-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилояти Боёвут туманида 2024 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техника воситаларини мавсумга тайёрлаш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди. Марказий таъмирлаш устахонасида ташкил этилган семинарда туман ҳокими Дилфуза Уралова, соҳага оид ташкилот масъуллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар иштирок этди.  

[gallery-14845]

Туман ҳокими куз ойларининг якуни, қиш фасли ҳам қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун масъулиятли давр эканини қайд этди. Зеро, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг деярли 85 фоизи техникалар кўмагида амалга оширилади. Бу ўз навбатида, етиштирилаётган пахта ва ғалла ҳосили, шунингдек, бошқа экинларнинг самарали ва серҳосиллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидланишича, туманда 2024 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун 231 та чопиқ трактори, 70 та пуркагич (ОВХ), 108 та чигит экиш сеялкаси, 1488 дона тишли барана, 2 та лазерли ер текислагич ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар мавжуд бўлиб, уларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

 

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА