Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон - Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабати кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Бўлажак турли даражадаги икки ва кўп томонлама учрашувларга тайёргарлик борасида кенг қамровли, пухта ишларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
ЎзА