Фоторепортаж
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, республика ихтисослаштирилган кардиология, эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари, “Умид” хайрия жамоат бирлашмаси ва Қарши шаҳридаги “Шифо-нур” клиникаси ҳамкорлигида “Юрак - ҳаёт учун!” хайрия акцияси ташкил этилди.
[gallery-9012]
Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож 90 нафар бемор малакали кардиолог, эндокринолог, офтольмолог ва бошқа мутахассислар кўригидан ўтказилди.
- Йигирма йилдан бери юрак-қон томир касаллигидан азият чекаман, - дейди косонлик Қосим бобо Шоймардонов. – Юрагимни икки марта операция қилишган. Кейинги йилларда қандли диабет ҳам безовта қилади. Шу боис тез-тез малакали мутахассислар кўригидан ўтиб туришим керак. Бугунги кўрикда ҳам малакали шифокорлар текширувидан ўтиб, керакли тавсияларни олдим.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА
.