Путин ва Ким Чен Ин Узоқ Шарқда учрашади

Россия Президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув Узоқ Шарқда бўлиб ўтади, дея маълум қилди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
Аниқлик киритилишича, икки давлат делегациялари аъзолари ўртасида музокара ҳамда яккама-якка мулоқот кутиляпти. Президент матбуот котиби сўзларига кўра, минтақадаги вазият юзасидан кенг фикр алмашилади, икки томонлама муносабат муҳокама қилинади.
Матбуот анжумани эса режалаштирилмаган, дея хулоса қилди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Кореянинг “Корея овози” давлат радиоси КХДР етакчиси 10 сентябрь куни Пхеньяндан Россияга махсус поездда жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эди.