English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал футбол мактаблари лигасида наманганликлар ғолиб
09:43 / 2022-10-03

Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида 2009 йилда туғилган болалар ўртасидаги "Профессионал футбол мактаблари лигаси"нинг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Наманган жамоаси Фарғона ёшлари устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.

Шу тарзда Наманган ва Фарғона жамоалари 1-ва 2-ўринлардан жой олган бўлса, сирдарёлик футбол мактаби вакилларига учинчи ўрин насиб этди.

Мусобақа давомида тегишли номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. А.Нурмуҳаммедов (Сирдарё) “Энг яхши дарвозабон”, М.Маматов (Фарғона) "Энг яхши футболчи”, Ш.Нуралибеков (Наманган) "Чемпионат тўпурари” сифатида эътироф этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА