English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: Ҳамширалар тоифаси ва эришган натижаларига қараб, 3-4 миллион сўмгача ойлик олиши мумкин
12:02 / 2022-03-18

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Мулоқот давомида таъкидланганидек, бюджет ходимларининг маоши ҳар йили ошириб борилмоқда. Бу йил ҳам бюджет ташкилотлари қаторида тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам камида 10 фоизга ошириш режа қилингани айтилди. 

– Бунга қўшимча равишда, соҳа вакилларининг машаққатли меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида, жорий йил 1 июндан тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб, яна 15 фоизгача оширилади. Юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланади. Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш жамғармасига йилига 1,5 триллион сўм ажратилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар ҳам белгиланади. Янги иш бошлаган фидоий ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади. Мисол учун, ҳозирги кунда олий тоифали шифокор 4 миллион сўм маош олса, энди иш ҳақининг ошиши ва янги устамалар ҳисобига, 8-9 миллион сўмгача маош олиши мумкин бўлади. Ҳамширалар эса ҳозирги 1,5 миллион сўм ўрнига, тоифаси ва эришган натижаларига қараб, 3-4 миллион сўмгача ойлик олиши мумкин. Шу кунларга келамиз, деб айтгандимку! Ўқитувчилар ва шифокорлар ойлиги 1000 долларга етади деб,  cекин-секин шунга яқинлашяпмиз, – деди Президент. 


ЎзА