English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польшада ўзбекистонлик Бекзод Қурбонов олтин медални қўлга киритди
16:52 / 2023-08-19

Польшада давом этаётган конкур бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов муваффақиятли иштирок этмоқда.

Чавандозимиз мусобақанинг биринчи кунидаёқ икки бор шоҳсупага кўтарилди. Баландлиги 140 см.ни ташкил этган тўсиқлардан сакраш дастурида Б.Қурбонов олтин медални қўлга киритди. Мазкур йўналишда унга “Сантос Хипика” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди. 

Шунингдек, “Леди” лақабли оти билан у 130 смдаги дастурда бронза медалига сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА