Пиротехника ва тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилиши олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган вилоятидан келган О.Ю. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Унда жами 243 дона “Зимний лес”, “Новый век”, “Волк”, “Карнавальная ночь” ва “Суппер праздник” номли умумий баҳоси 33,9 миллион сўмлик пиротехника буюмлари ҳамда қиймати 31,8 миллион сўмлик 2 минг 970 қути “Милано” ва 460 қути “Зумрет” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси ва 250-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА