English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пентагон Сурияда ИДТТ етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
09:23 / 2022-12-01

“Ислом давлати” террор ташкилоти етакчиси октябрь ойи ўрталарида “Сурия озодлик армияси” томонидан Сурияда ўтказилган амалиёт давомида йўқ қилинган эди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги маълум қилди.

“Октябрь ойи ўрталарида Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қурайшининг ўлими ИДТТга навбатдаги зарба бўлган эди. Бу операция Суриянинг Дераа вилоятида “Сурия озодлик армияси” томонидан амалга оширилган”, дейилади хабарда.  

Айни пайтда Пентагонда таъкидланганидек, “ИДТТ минтақа учун таҳдид бўлиб қолмоқда. Ҳамкорларимиз билан бу террор ташкилотини батамом яксон қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз”.  

Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимий ал-Қурайши февраль ойида ўлдирилган ИДТТ раҳбари Абу Абдуллоҳ Қардош номи билан танилган Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайши ўрнини эгаллаган эди. 

 

ЎзА