English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Педагог кадрлар аттестацияси онлайн репетицияларини қайта ташкил этса бўладими?
19:04 / 2020-03-31

Бу саволга бугун − 31 март куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган онлайн брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова жавоб берди.

 − Албатта, биз учун педагогларнинг ушбу таклифи ўринли. Буни инобатга олиб, педагог кадрлар аттестацияси бўйича барча фанлардан онлайн-репетициялар такрорий ўтказмоқдамиз.

Бунинг учун, test.tdi.uz сайт манзили орқали кириб кўришингиз мумкин. 

Login – test 
Parol – test

Эслатиб ўтамиз, педагоглар ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни электрон базага тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.