English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзсаноатқурилишбанк Осиё тараққиёт банки мукофотига сазовор бўлди
15:18 / 2024-09-10

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Сингапур шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг “Савдо ва таъминот занжирини молиялаштириш дастури” бўйича 10 йиллик сарҳисоб тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзсаноатқурилишбанк “Савдони молиялаштириш бўйича йилнинг энг яхши лойиҳаси” номинацияси бўйича тақдирланди.

Ўзсаноатқурилишбанк ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорлик кўлами кенг. Бугунги кунда томонлар ўртасида умумий қиймати қарийб  

150 млн долларлик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Тадбир давомида сўнгги бир йилда ОТБ томонидан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар ва энг фаол банкларни тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Унда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ОТБ кўмагида Италиянинг “Banca Popolare di Sondrio” билан савдо ва инвестициявий молиялаштириш соҳасида тузилган битим дунё бўйича эътиборга молик деб топилиб, “Савдони молиялаштириш бўйича йилнинг энг яхши лойиҳаси” мукофотига сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросимида, шунингдек банкнинг Ўзбекистонда энергия самарадор, “яшил” лойиҳаларни молиялаштиришда етакчи эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда дунёнинг етакчи банкларидан 200дан зиёд вакиллар иштирок этди.

Банк Ахборот хизмати