English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекконцерт” огоҳлантиради! (+видео)
20:56 / 2024-10-14

Бугунги кунда машҳур бўлиш осон бўлиб қолган. Айниқса ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг ижодий маҳсулини ўз кузатувчиларига кўрсатиш орқали оммалашиш урфга кирган. Ижтимоий тармоқ саҳифаларни кузатар экансиз, беихтиёр турли уятсиз, аҳлоқсиз видеолавҳаларга кўзингиз тушади. Бундай фахш саҳналарга бой ижод намуналари биринчи ўринда кузатувчиларга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

Август ойи охирида brbalo мусиқий гуруҳининг артистлари Камал Юсупов ва Аброр Гулямовнинг янги "Абока 2" клипи чиққан эди. Видео кейинчалик ўчирилган бўлсада, ўзбек телеграм каналларида кўплаб танқидий муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўз ўрнида “Ўзбекконцерт” ҳам ушбу видеоклипга нисбатан муносабатини билдириб ўтди. 

Мазкур клип жараёнида санъаткор одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи тасвирлар мавжудлиги учун бу ҳолат кўплаб мухлисларининг ҳақли эътирози ва танқидларига сабаб бўлган.

Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди мурожаатларга асосланиб юмористик клипда иштирок этган икки блогер — brbalo мусиқий гуруҳининг артистлари Камал Юсупов ва Аброр Гулямовни маъмурий жавобгарлик 15 суткага ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.

Шу билан бирга, “Ўзбекконцерт” юртимизда ижод қилаётган барча хонандаларга ўз фаолиятларида санъаткор одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини эслатиб, томошабинлар ва мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлувчи, ёшлар онгига турли ёт ғояларни сингдирувчи ҳолатлар учун қонуний жавобгарлик чоралари қўлланиши мумкинлигини маълум қилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/P9H5Z126ctc" title="«Oʻzbekkonsert» ogohlantiradi!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА