English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига Италия поезди қатнайди
11:38 / 2023-11-20

Италиялик сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурини янада бойитиш мақсадида Италиянинг “Arsenale Group S.P.A.” компанияси вакиллари Бухорода суратга олиш жараёнларини амалга оширмоқда.

“Arsenale Group S.P.A.”  муҳандислик, қурилиш, транспорт ва туризм каби турли бизнес соҳаларига ихтисослашган италян компаниясидир.  

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Италиянинг “Arsenale Group S.P.A.” компанияси ўртасида имзоланган меморандумга кўра, компания 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланадиган ҳашаматли “Luxury Train Cruising” поезди қатновини йўлга қўяди. Иккала томон ҳам лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига ва унинг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун муҳимлигига ишонч билдирган.  

“Luxury Train Cruising” поезди дунё сайёҳларига Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларга бориш имконини беради. Поездда йўловчиларга саёҳат пайтида максимал қулайлик таъминланади.

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири