
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўзбекистонлик қозоқ шоираси Рисолат Налибоеванинг 80 йиллигига бағишланган “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” шиори остида хотира кечаси бўлиб ўтди. Унда уюшманинг Қозоқ адабиёти кенгаши, Тошкентдаги қозоқ миллий-маданий маркази фаоллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, ёшлар иштирок этди.
Рисолат Налибоева Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. Унинг “Она ер”, “Овулим – олтин бешигим”, “Армон”, “Йигит бўлсанг – эр бўлгин” каби шеърий асарлари қозоқ шеърияти мухлисларига яхши таниш.
Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Қозоқ филологияси факультети талабалари шоира шеърларидан намуна ўқиди. Қозоқ миллий маданий маркази қошидаги “Оқ қанот”, “Баловса” дастаси аъзолари шоира шеърларига басталанган қўшиқларни ижро этди.
[gallery-10015]
Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат), ЎзА